Balance: 0.00
Авторизация
placeholder
Openstudy.uz saytidan fayllarni yuklab olishingiz uchun hisobingizdagi ballardan foydalanishingiz mumkin.

Ballarni quyidagi havolalar orqali stib olishingiz mumkin.

Tomorqachilikning to‘qqiz qoidasi Исполнитель

Нет файлов для скачивания
Matn

Томорқачиликнинг тўққиз қоидаси

Томорқали киши борки, экинларининг касалланганидан ёки турли ҳашаротлар кемириб кетаётганидан шикоят қилиб туради. Кўпчилик буни йилнинг келишига йўяди. Аслида эса, у деҳқоннинг билимига, маҳоратига боғлиқ. Томорқа – экин эксанг бўлди, ҳар қандай вазиятда униб, ҳосил бераверадиган жой эмас. Томорқачиликда тўққиз қоида бор, дейишади. Бу ҳақда жиззахлик тажрибали деҳқон Шуҳрат Латиповнинг тавсиялари билан танишамиз.


1. Бир жойга ҳамиша бир хил экин экмаслик. Акс ҳолда тупроқда айнан шу экинга хос касаллик қўзғатувчи микроорганизмлар тўпланади. Масалан, карам, турп, редиска кабиларнинг илдиз бўқоғи касаллигидан холи бўлиши амримаҳол. Иссиқхоналарда ҳам кўп йиллар алмашмай ёки майдонни дезинфекцияламасдан помидор, булғор қалампири ва бақлажон экилганида кладоспориоз, макроспориоз, бактерия касаллиги билан, бодринг эса – жигарранг чириш билан зарарланади. Картошка эса қўтир касаллигига чалинади. Шу боис томорқада экинни, албатта, алмашлаб экиш зарурлигини унутманг.


2. Уруғ ёки кўчатнинг сифати. Уруғ ё кўчат сифатсиз бўлса, экин ва унинг ҳосили нимжон, инфекцияларга чидамсиз бўлади. Картошканинг асосий касаллик қўзғатувчилари уруғлик меваси орқали ўтади, карам уруғлари ёлғон ун шудринги мозаика каби касаллик қўзғатувчиларини ташийди. Помидор уруғлари рак, мозаика, поя некрози каби, суқма пиёз эса – перономпориз ва кулранг чириш касалликларини ташишига хизмат қилиши мумкин.


3. Кўчатлар ораси кенглигининг меъёри. Деҳқоннинг иложи борича кўпроқ экиш истагини тушуниш мумкин. Бироқ кўчат қалин бўлганда ўсимликлар бир-бирини сиқади, соя солади, яхши шамолламайди. Натижада, замбуруғли ва бактерияли касалликлар ривожланиши учун микроиқлим юзага келади: пиёзда – ёлғон ун шудринги, бодрингда – бактериоз, антракноз, помидор ва картошкада – фитофтороз, шолғомда – церкоскороз. Тиғиз экин тупроқ ва ҳаводан ўзига яраша озуқа ололмаслигини ҳам эътиборга олиш керак.

4. Озиқ моддалар мувозанати. Агар фосфор, калий, микроэлементлар етишмасдан, азот керагидан ортиқча бўлса, ўсимлик жадал ўса бошлайди. Бу ҳолда унинг касалликларга қаршилиги пасаяди, ҳосили майдалашади.


5. Тупроқ ҳолати. Кислоталилик даражаси юқори бўлган тупроққа экилган кўчатларда қорасон, карамда илдиз бўқоғи, картошкада қўтир касалликлари ҳамда сабзи ва шолғомда илдиз қурти фаол ривожланади. Аксинча, кислоталилиги паст бўлган тупроқда шолғом, карам, ловия, бодринг, пиёз ва салатларнинг касалликка тез чалиниши кузатилади. Ишқорли тупроқда картошканинг вертициллёз сўлиш ҳамда қўтир касалликлари кўп учрайди.

6. Экиш муддати ва усуллари. Буларни ўзгартириш орқали экинларни касалликларга дучор бўлишининг олдини олиш ёки уларга барҳам бериш мумкин. Агар сабзавот экинлари қизимаган тупроққа экилса, ниҳолларнинг тезгина илдиз чиқариши, картошка эса ризоктониоз зарарланиши мумкин. Шу боис ҳўл, оғир, совуқ тупроқларда картошка, карам ва бошқа сабзавотларни уя очиб эмас, олдиндан тайёрлаб қўйилган чуқур қаторга эккан маъқул.


7. Тупроқ, ҳаво намлиги ҳамда ҳарорати. Ҳавонинг кескин совиши, совуқ сув билан суғориш, иссиқхонада елвизак туриши, нотўғри озиқлантириш, албатта, бодрингни ун шудринги, бактериоз, антракноз, аксинча, ҳаво намлигининг ортиб кетиши помидорнинг фитофтороз, кулранг ва оқ чириш касалликларига дучор қилади. Айнан ушбу талаблар номувофиқлиги туфайли ҳам бу ўсимликларни битта иссиқхонада ўстириш мушкул.


8. Нотўғри суғориш. Юқоридан кўп сув қуйиб суғориш туфайли тупроқ тобора ювилиб, ўсимлик илдизи очилиб қолади, барглар ифлосланади. Аксинча, эгатлар бўйлаб, ўсимликларни айлантириб ёки томчилатиб суғориш уларни касалланиш эҳтимолини камайтиради.


9. Мавсум охиридаги ўсимлик қолдиқлари. Уларда касаллик қўзғатувчилар жуда яхши қишлайди. Фақат ун шудринги, вирус касалликлари билан зарарланган бўлса, ҳеч иккиланмай кузги чопиқ пайтида кўмиб юбориш кифоя. Фитофтороз, бактерияли касалликлар билан зарарланган картошка поясини эса 2 йилгача компост қилиб ташлаб қўйган маъқул. Агар карамнинг илдиз бўқоғи, помидорнинг фитофтороз, картошка ва шолғомнинг рак касалликларини сезсангиз, ўсимлик қолдиқларини ёқиб юборишингиз ёки экин экилмайдиган жойга элтиб ташлашингиз шарт.

Комментарии (0)
Комментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив