Balance: 0.00
Авторизация
Демонстрационный сайт » Рефераты » Диссертации » O‘zbekiston tasviriy san'ati falsafasida Jamol Usmonov tariqasi
placeholder
Openstudy.uz saytidan fayllarni yuklab olishingiz uchun hisobingizdagi ballardan foydalanishingiz mumkin.

Ballarni quyidagi havolalar orqali stib olishingiz mumkin.

O‘zbekiston tasviriy san'ati falsafasida Jamol Usmonov tariqasi Исполнитель


Ж.Усмонов  мақоласи
  • Скачано: 0
  • Размер: 85.18 Kb
Matn

"Илм нури" илмий мақолалар журнали. 2022 - йил февраль 72 - сон

Уралова Холида Қўлдошевна
Навоий вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи илмий ходими, Навоий Давлат Педагогика Институти Санъатшунослик факультети Тасвирий санъат ва амалий безак санъати йўналиши 2 - курс магистранти

Ўзбекистон тасвирий санъати фалсафасида Жамол Усмонов тариқаси.

Санъат шундай бир сирли - сеҳрли оламки, уни сўз билан изоҳлаш мушкулдир. Лекин ушбу сеҳрли оламнинг сирли тилини тушуниб етган санъаткорлар борки, уларнинг ижод маҳсуллари бизга шу олам ҳақида куйлаб беради. Шундай ижодкорлардан бири Жамол Усмоновдир. Унинг асарлари замонавий узбек санъатидаги муҳим долзарб мавзуларнинг лирик ечими билан ўзига хосдир. Унинг матоларида миллий фалсафамиз ва минг йиллик руҳий анъанамларимиз замонавий услублар кесимида ўз ифодасини топган. Ж.Усмонов асарлари фалсафий медитациядек суфийларнинг шеърияти каби "Борлиқ ва инсон"  ҳақидаги сирли тасаввурлар уммонидир. У ўзининг такрорланмас бадиий онгини сирлилигини янги, ноанъанавий воситалар тилида  ифода этишга қодир рассомдир.

Ж.Усмонов "Акс" туркумидаги асарларида шарқ  фалсафасининг ўзига хос сирли шеьриятини,  борлиқдан ажралиб қолган уйғунликни излаши кўплаб белгилар ва рамзлар орқали билдирилган. Масалан: "Тажаллий" номи остидаги туркум асарларида А.Навоийнинг илоҳий  муҳаббат  ҳақидаги лирикасига бағишланган асарлари ўзининг нозик дид билан ишланганлиги билан ажралиб туради. Ушбу туркумдаги асарларга эътиборимизни  қаратадиган бўлсак, ннсоннинг борлиқ  билан боғлиқ уйғунлигининг узвийлигини рангтасвир воситалари орқали етказиб берган. Асарда чул уртасида инсон тасвирланган бўлиб, унинг соясида эса яъни, аксида инсон шаклидаги гулларни кўришимиз мумкин. Бунда ошиқнинг ҳолати муҳаббатининг инъинкосига айланган. Яъни ннсоннинг ўзидаги "Эго’ни йўқотиши ва шайтоний  ҳислардан покланиб илоҳий муҳаббатига етишиб, оллоҳни ўзининг бир қисми сифатида ҳиc қилиши тасвирланган.

Суфийлик фалсафасида инсоннинг pуҳи худонинг бир қисми сифатида ундан ажралиб ерга тушади ва бир муддат шу ерда булади. Қачонки гуноҳларини савобу – тавбалари билан ювиб, Оллоҳни севиш билан поклансагина яъни, илоҳий муҳаббатнинг синовларидан утсагина илоҳнинг васлига етади. Мансур Ҳалложнинг "Минал ҳақ" фалсафасини эсланг, яъни ўзини худонинг бир қисми деб зикр этишини. Уша даврда уни ўзини худо деб билганликда айблашганди. Аммо Суфийлик таълимотида мавжуд ушбу ҳолат Ж. Усмоновнинг асарида ўзининг гўзал ечимини топган. Асарда унинг муҳаббати ҳақидаги тасаввурлари боши узра гуллар олами каби тасвирланган. Аксидаги тасвирда эса А.Навонйнинг лирик шеъриятининг ифодаси, яъни унинг туғридан-туғри форсча алифбоси тасвирланган. Инсон жисми эса медитация ҳолатида тасвирланиб, илоҳий маскан ҳақидаги тасаввурлари рупарасида намоён бўлади. Бу олам табиатнинг энг сўлим гуллари, нафис усимликлари ва соф осмоннннг акси мавжуд бўлган сувларда кўринган. Бунда биз Ж.Усмоновнинг илоҳнинг васлига етиш ҳақидаги нафис тасаввурларининг гувоҳи бўламиз. Суфийлик таълимотининг руҳи ва шарьқнинг буюк фалсафаси ҳам шундадир. Унинг асарларига назар соларканмиз, ундаги шарқона оҳангларга дуч келамиз. Рассомнинг бу ҳаётдан мантиқ излаши, инсон фалсафаси ва унинг руҳини англашдек долзарб мавзуни ўзгача йўл билан акс эттиришини кўриш мумкин.

 "Акс" туркумидаги яна бир "Йул" номли асар А.Навоийнинг "Лисон – ут – тайр" асаридаги Семурғ қуши  ҳақидаги ҳикоядан олган кучли таъссуроти туртки бўлди. Ушбу "Йул" асари шарқда кўп тарқалган  Семурғ қуши ҳақидаги қадимий ривоят асосида ишланган. Асарда Суфийлик тариқати руҳи уфуриб туради. Бу шунда кўринадики, асардаги уттизта қушнинг босиб ўтган йўлининг ўзи тариқатдир. Уларнииг босқичма - босқич тухтаб ўтган йўллари бу тариқатдаги мақомларни эслатади. Шу чоғда Ғаззолийнинг 9 та мақоми хаёлимизга келади. Бу қушлар ҳам ҳудди шу мақомларда тухтаб утгандек, ҳар хил фаслларни босиб ўтади. Рассом уларни бу йуллар мақомларда келтирилган гуноҳлардан покланишини, иродали, сабр тоқатли бўлиб, ҳаётнинг ҳар қандай фаслини енгиб утишини янги пластик воситалар орқали ифодали равишда очиб берган. Қушлар фано водийсига етиш учун йўл юриб кўп нарсаларни урганади.  Ҳаётнинг ҳар бир фаслини қадрлашни шукр қилишни урганади. Бу йўлларда эса яратганнинг буюклигига гувоҳ, бўлиб ундан қурқишни, ҳаётда умид билан яшаш кераклигини, камтарин бўлишни дунёвийликдан воз кечишни яъни мол дунёдан фойда йўқлигини кўриб Оллоҳга таваккал килишни ва уни севишни урганадилар. Қушлар қийинчиликлару, азоб-уқубатлар ва синовлардан ўтиб, руҳан покланиб, фано водийсига етадилар. Уларнинг бу ерга келишидан мақсадлари, илоҳий Семурғ қушини кўриш эди. Фано водийси чашмасида эса улар ўз аксларини кўрадилар. Сўнгра биладиларки, излаганлари уша "Семурғ" қуши уларнинг ўзлари эди.

Шу ҳолатни биз компознциянинг сўнги босқичида пластика орқали ўзининг ажойиб ифодасини ва ечимини топганлигини гувоҳи бўламиз. Композиция нега айнан табиатнинг қонуниятлари асосида, яъни йил фаслларининг доимий алмашиниб туриши асосида яратилди деган савол тўғилиши табиий. Рассом фикрига кўра, айнан табиат олий ва оний қудрат кўринишдир. Борлиқни англаб етиш ва софланиш орқали руҳни юксалтириш ва руҳий уйғунликка эришиб, баркамолликка етишиш мумкин. Шу лаҳзада Умар Ҳаёмнинг ушбу мисралари ҳаёлни чулғайди.

Биз келиб кетгучи тугарак жаҳон

На боши маълуму на сунги аён,

Ҳеч кимса ростини айтиб беролмас,

Қаердан келдигу кетурмиз қаён.

Демак, инсон ҳаёти давомида қаердан келгану, қaepra кетиши ҳақида бош қотиради. Бу нарса Ж.Усмоновда ҳам кўзатилади. Асарда рассомнинг миллатга хос фазилати XXI аср рассомининг юксак тафаккури шарқона моҳияти билан қоришиб кетган. Чунки у шарқона турмуш тарзининг асосий унсурларини аллақачон таниб билиб олган ва шаклланган рассомдир. Ж.Усмоновнинг рассомлик санътидан токи фалсафа маконига кириб келгунгача бўлган давр йўли ҳам суфийлик тариқатини эслатади. Негаки Ж.Усмонов ҳам суфийлар каби ижоди давомида илоҳий муҳаббатга интилади ва уни асарларида куйлайди. Шу билан бирга ҳаётнинг мазмунини излайди. Ж.Усмоновнинг ижоди давомида рангтасвир, инсталляция, видеоарт каби санъат турларида тухталиши, гуё тариқатдаги мақомларни эслатади.

Ж.Усмоновнинг асарларидаги ҳарактер Ғаззолийнинг мақомларидаги камтарлик, ҳаётидан мамнунлигидан - борига қаноат қилиши, умид билан яшаши, дунёпараст эмаслиги ва оллоҳни севишини кўриб, уни шубҳасиз бизнинг меросимиздаги асрлар давомида шаклланган бебаҳо фалсафий қадриятларни тарғиботчиси деб айта оламиз. Ҳулоса қилиб айтганда, Ж.Усмонов шубҳасиз ҳунардан фалсафа ярата олган, суфизм таълимотини чуқур урганиб янги, ўзига  хос, ажойиб бадиий воқейликни ярата олган санъаткордир.

Комментарии (0)
Комментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Copyright © 2024 г. mysite - Все права защищены.