Balance: 0.00
Авторизация
placeholder
Openstudy.uz saytidan fayllarni yuklab olishingiz uchun hisobingizdagi ballardan foydalanishingiz mumkin.

Ballarni quyidagi havolalar orqali stib olishingiz mumkin.

Ibrayim Yusupov Bu'lbil uyasi qosiqlar ha'm poema Исполнитель


Ibrayim Yusupov Bu'lbil uyasi
  • Скачано: 142
  • Размер: 706 Kb
Matn

АЙТ СЕН АЖИНИЁЗНИНГ ҚЎШИҚЛАРИДАН Айт сен Ажиниёзнинг қўшиқларидан,Йиғласин ёр ишқи бағрин тешганлар,Бўзласин юртидан айри тушганлар,Айт сен Ажиниёзнинг қўшиқларидан. Созин сабо ёдлаб, сўзин ел билган.Бир шоир дунёга келдию кетди,Мажнунтол ортидан ойга термулган,Бир дилбар тушимга кирдию кетди. Қўшиқ дарё-дарё нур бўлиб оқсин,Севгисиз қалбларга ишқ ўтин ёқсин,Қиз йигитга жилва-ноз билан боқсин,Айт сен Ажиниёзнинг қўшиқларидан. Айт сен “Бўзатов”ни нағмага солиб,Дили ёнмаганнинг бағри тош бўлсин,Қорақалпоқнинг кўҳна дарди қўзғалиб,Бу кунга боққани сари маст бўлсин. Шоир кезган чўлда бўстонлар қатор,Бекор бўлиб кетди замон нобакор,Бир илҳом парисин кўрдим ишвакор,Айт сен Ажиниёзнинг қўшиқларидан. Мен уни тингласам қолмай тоқатим,Кўнглимда сайраган мастона булбул.Мен уни тингласам туққан элатим,Ер жаннати бўлиб кўрингай буткул. Юлдузларни ерга қаратмоқ бўлсанг,Ёмон шоирларни уялтмоқ бўлсанг,Агар мен ўлганда тирилтмоқ бўлсанг,Айт сен Ажиниёзнинг қўшиқларидан. Абдулла Орипов таржимаси

Комментарии (0)
Комментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Copyright © 2024 г. mysite - Все права защищены.